Қалбларда мангу: Тошкентда “Пахтакор-79” жамоаси хотираси ёдга олинди — видео
Қалбларда мангу: Тошкентда “Пахтакор-79” жамоаси хотираси ёдга олинди — видео
Sputnik Ўзбекистон
“Пахтакор” футбол клуби аъзолари ҳалокатга учраганига 44 йил бўлди. Жамоа футболчилари 1979 йилнинг 11 августда ҳалокатга учраган. Авиаҳалокат оқибатида жамоанинг 17 нафар вакиллари ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентдаги Боткин қабристонида 1979 йил 11 август куни авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлган “Пахтакор” футбол клуби аъзоларини ёдга олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Фожианинг 44 йиллиги муносабати билан клубнинг ҳозирги ва собиқ футболчи ва мураббийлари, спорт федерациялари вакиллари, шунингдек, ўша фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинлари “Пахтакор-79” ёдгорлиги пойига гул қўйишди.Тадбирда 1960-70 йилларда “Пахтакор” жамоасида тўп сурган таниқли спортчилар Тўлаган Исоқов ва Берадор Абдураимов ҳам иштирок этди.Жамоа футболчилари 1979 йилнинг 11 августда ҳалокатга учраган. Авиаҳалокат оқибатида жамоанинг 17 нафар вакиллари ҳалок бўлган.
“Пахтакор” футбол клуби аъзолари ҳалокатга учраганига 44 йил бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентдаги Боткин қабристонида 1979 йил 11 август куни авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлган “Пахтакор” футбол клуби аъзоларини ёдга олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Фожианинг 44 йиллиги муносабати билан клубнинг ҳозирги ва собиқ футболчи ва мураббийлари, спорт федерациялари вакиллари, шунингдек, ўша фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинлари “Пахтакор-79” ёдгорлиги пойига гул қўйишди.
Тадбирда 1960-70 йилларда “Пахтакор” жамоасида тўп сурган таниқли спортчилар Тўлаган Исоқов ва Берадор Абдураимов ҳам иштирок этди.