РФ ТИВ Ғарбнинг Марказий Осиёга босимини қоралади

© Sputnik / Sergey PyatakovОстона, Қозоғистон
Остона, Қозоғистон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
ТИВ: Ғарбнинг Марказий Осиёга босими минтақадаги лойиҳаларни амалга оширишга таҳдид солмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Россияга қарши санкциялар масаласида Марказий Осиё давлатларига босими минтақадаги лойиҳаларни амалга оширишни хавф остига қўяди, деди Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новости агентлигига берган интервюсида.
Дарҳақиқат сўнгги пайтларда АҚШ ва Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасидаги мустақил дўст давлатларга тез суръатлар билан босимни кучайтириб, уларни Россияга қарши санкцияларга қўшилишга ва мамлакатимиз билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни чеклашга мажбур қилмоқда. Вашингтон ва Брюссел "Россияга қарши" чекловлар марафонининг жорий босқичидаги бу вазифаларни устувор сифатида қилиб қўймоқда, — деди у.
АҚШ ва унинг сателлитларининг бундай ҳаракатлари давлатларимизнинг икки томонлама муносабатларига қўпол аралашув бўлиб, аслида мустақил ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий йўналиш қуриш эркин ҳуқуқини бузади, Марказий Осиё минтақасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга хавф туғдиради, — деди Биричевский.
Аввалроқ Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш масаласида мулоқотга киришмоқчи эканлигини, бироқ уларни четлаб ўтишга ёрдам берганларга нисбатан чора кўриш ниятида эканини айтганди. Европа Кенгаши раҳбарининг сўзларига кўра, санкциялар Россияга ёрдам кўрсатаётганларга қарши қаратилган бўлиб, Европа Иттифоқи буни Россия мудофаа секторига ёрдам сифатида кўриши мумкин. Бироқ у ЕИ бу масала бўйича мулоқотни афзал кўришини ва экстратерриториал чораларни қўлламоқчи эмаслигини тасдиқлади.
2022 йил бошидан бери ЕИ Россияга қарши ўнта санкция пакетини тасдиқлади ва ҳозирда янги чекловчи чораларни тайёрламоқда.
РФ Ғарб бир неча йил олдин Россияга кўрсата бошлаган ва кучайишда давом этаётган санкциялар босимига дош беришини бир неча бор таъкидлаган. Москва Ғарбда Россияга қарши санкциялар муваффақиятсизликка учраганини тан олишга жасорат етишмаётганини таъкидлади. Ғарб давлатларининг ўзида ҳам Россияга қарши санкуиялар самарасиз экани ҳақидаги фикрлар бир неча бор билдирилган. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0