"Пахтакор-79" авиаҳалокати қандай содир бўлган эди — тафсилотлар

Oбуна бўлиш
Орадан 44 йил ўтган бўлса ҳам ҳар йил 11 август куни собиқ СССРда минглаб одамлар "Пахтакор-79"ни эслайди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. 1979 йил 11 август куни СССРда энг йирик самолёт ҳалокати содир бўлган эди. Украинанинг Днепродзержинск шаҳри осмонида Иккита ТУ-134 самолёти тўқнашиб кетган: бири Челябинскдан Кишинёвга, иккинчиси – Тошкентдан Минскка учаётган бўлган.
Самолётлар 8400 метр баландликда 95 градус бурчак остида бир бирига тўқнашан. Ҳар иккала самолётда бўлган 178 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган.
Кейин аниқланишича, бахтсиз ҳодиса Харьков авиадиспетчерларининг хатоси туфайли содир берган. Ёш, тажрибасиз диспетчер самолётлар ҳавфли яқинлашаётганини кеч пайқаб қолган. Унинг тўқнашувдан бир дақиқа олдин 9 минг метр баландликка кўтарилиш ҳақидаги буйруғини Беларусь самолёти учувчиси эфир зичлиги туфайли эшита олмаган.
"Пахтакор" жамоасининг 17 нафар аъзосининг ўлими бутун Ўзбекистон ва СССР спорт жамоатчилигини қайғуга солган. Ушбу машъум фожиани кўпчиллик ҳалигача изтириб билан эслайди. Қурбон бўлган футболчилар хотирасига Тошкентдаги "Пахтакор" стадиони яқинида ва фожиа содир бўлган жойда ёдгорлик ўрнатилган. Ҳар йил 11 август куни ушбу ёдгорликлар олдига одамлар тўпланиб, "Пахтакор-79"ни эслашади.
Янгиликлар лентаси
0