“Пахтакор 79” футболчиларининг дўстлари нимадан афсусда — видео
“Пахтакор 79” футболчиларининг дўстлари нимадан афсусда — видео
Sputnik Ўзбекистон
1979 йил 11 август куни Днепродзержинск узра иккита самолёт тўқнашиб кетган. Фожиа оқибатида 178 киши, жумладан, "Пахтакор" клубининг 14 нафар футболчиси ва уч нафар мураббийлар штаби аъзоси ҳалок бўлган.Sputnik мухбири фожианинг 44 йиллиги муносабати халок бўлган футболчилар билан ўтмишда тўп сурган ва дўст бўлган машҳур футболчилар билан суҳбатлашди.
Бундан роппа-роса 44 йил аввал, 1979 йил 11 август куни Днепродзержинск узра иккита самолёт тўқнашиб кетган. Фожиа оқибатида 178 киши, жумладан, "Пахтакор" клубининг 14 нафар футболчиси ва уч нафар мураббийлар штаби аъзоси ҳалок бўлган.Sputnik мухбири фожианинг 44 йиллиги муносабати халок бўлган футболчилар билан ўтмишда тўп сурган ва дўст бўлган машҳур футболчилар билан суҳбатлашди.Фалокатдан омон қолди, аммо дўстларини йўқотиш азобини қабул қила олмадиТўлаган Исоқов бутун фаолиятини "Пахтакор"да ўтказган. 13 мавсум давомида у биринчи ва олий лигада 252 та ўйин ўтказиб, 52 гол урган. 1979 йилда у жароҳат олган, бу эса уни самолёт ҳалокатида асраб қолган.Авиаҳалокатдан мўъжизавий тарзда қутулиб қолган футболчи ҳалигача руҳий жароҳатдан қутула олмаган.Фожиа юз берган куни Исоқов Москвада даволанаётган эди, унга мураббий Вячеслав Соловьёвнинг рафиқаси қўнғироқ қилиб, даҳшатли хабарни етказган.Кўпчилик йиғлади, бу адолатдан эмас эдиМосква "Спартак" ва "Локомотив" клубларининг собиқ футболчиси Юрий Сёмин "Пахтакор" жуда ёш ва истиқболли жамоа бўлганлигини таъкидлади.Москва энг зўр жамоалари ҳайиққан "Пахтакор""Пахтакор"нинг 60-70 йиллардаги афсонавий футболчиси, 1968 йилги СССР чемпионатининг энг яхши тўпурари Берадор Абдураимов фожиа ҳақида "Баҳор" ансамбли аъзоси, дўстидан эшитган.Унинг сўзларига кўра, ўшанда ҳатто Москванинг энг яхши жамоалари "Спартак" ва "Динамо" ҳам "Пахтакор"дан чўчир эди.Миша Ан доим ёнимда эдиМашҳур совет футболчиси ва мураббийи Олег Романцев фожиа ҳақида билганида касалхонада эди. "Пахтакор" унга доим унутилмас бир воқеани эслатарди.Михаил Аннинг тўйида қолмаганимдан ҳалиям афсусдаман1979 йил 11 августда Евгений Ловчев Москва ва Тбилиси "Динамо" ўртасидаги мамлакат кубоги финалида ўйнаган. "Пахтакор"нинг ҳалокати ҳақида у ўйиндан кейин қайнонасидан хабар топган."Пахтакор-79" афсонавий футболчиларининг дўстлари хотиралари билан батафсил Sputnik видеосида танишинг.
44 йил аввал "Пахтакор" клубининг 14 нафар футболчиси даҳшатли авиаҳалокатда қурбон бўлган эди.
Бундан роппа-роса 44 йил аввал, 1979 йил 11 август куни Днепродзержинск узра иккита самолёт тўқнашиб кетган. Фожиа оқибатида 178 киши, жумладан, "Пахтакор" клубининг 14 нафар футболчиси ва уч нафар мураббийлар штаби аъзоси ҳалок бўлган.
Sputnik мухбири фожианинг 44 йиллиги муносабати халок бўлган футболчилар билан ўтмишда тўп сурган ва дўст бўлган машҳур футболчилар билан суҳбатлашди.
Фалокатдан омон қолди, аммо дўстларини йўқотиш азобини қабул қила олмади
Тўлаган Исоқов бутун фаолиятини "Пахтакор"да ўтказган. 13 мавсум давомида у биринчи ва олий лигада 252 та ўйин ўтказиб, 52 гол урган. 1979 йилда у жароҳат олган, бу эса уни самолёт ҳалокатида асраб қолган.
Фожиа юз берган куни Исоқов Москвада даволанаётган эди, унга мураббий Вячеслав Соловьёвнинг рафиқаси қўнғироқ қилиб, даҳшатли хабарни етказган.
“Мен шок ҳолатида эдим. Бир кунда шунча дўстларимни йўқотдим. Бахтсиз ҳодисадан кейин мен икки марта ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлаганман. Бу фожиадан кейин мен ҳали ёш бўлсам ҳам ўйнашни давом эттира олмадим. Бу нафақат менинг, балки бутун ўзбек халқининг фожиаси”, - дейди Исоқов.
Кўпчилик йиғлади, бу адолатдан эмас эди
Москва "Спартак" ва "Локомотив" клубларининг собиқ футболчиси Юрий Сёмин "Пахтакор" жуда ёш ва истиқболли жамоа бўлганлигини таъкидлади.
"Динамо" Москва жамоаси. Чапдан ўнгга, пастки қатор: Александр Космынин - врач, Юрий Семин, Юрий Авруцкий, Владимир Козлов, Владимир Эштреков, Геннадий Евсюхин, Валерий Маслов, Виктор Аничкин: Тепа қатор: Адамс Голодец - жамоа тренери, Константин Бесков - катта тренер, Лев Яшин, Владимир Смирнов, Владимир Уткин, Валерий Зыков, Владимир Штапов ва Владимир Ильин - тренер.
"Динамо" Москва жамоаси. Чапдан ўнгга, пастки қатор: Александр Космынин - врач, Юрий Семин, Юрий Авруцкий, Владимир Козлов, Владимир Эштреков, Геннадий Евсюхин, Валерий Маслов, Виктор Аничкин: Тепа қатор: Адамс Голодец - жамоа тренери, Константин Бесков - катта тренер, Лев Яшин, Владимир Смирнов, Владимир Уткин, Валерий Зыков, Владимир Штапов ва Владимир Ильин - тренер.
"Динамо" Москва жамоаси. Чапдан ўнгга, пастки қатор: Александр Космынин - врач, Юрий Семин, Юрий Авруцкий, Владимир Козлов, Владимир Эштреков, Геннадий Евсюхин, Валерий Маслов, Виктор Аничкин: Тепа қатор: Адамс Голодец - жамоа тренери, Константин Бесков - катта тренер, Лев Яшин, Владимир Смирнов, Владимир Уткин, Валерий Зыков, Владимир Штапов ва Владимир Ильин - тренер.
“Ўша кунларда бошдан кечирган туйғуларимни тушунтириш қийин. Кўп йигитлар билан нафақат майдонда учрашганмиз, балки дўстлашиб, доимо алоқада бўлганмиз. Кўпчилик йиғлади, чунки бу адолатдан эмас эди”, — деди Сёмин ўз хотиралари билан ўртоқлашиб.
Москва энг зўр жамоалари ҳайиққан "Пахтакор"
"Пахтакор"нинг 60-70 йиллардаги афсонавий футболчиси, 1968 йилги СССР чемпионатининг энг яхши тўпурари Берадор Абдураимов фожиа ҳақида "Баҳор" ансамбли аъзоси, дўстидан эшитган.
“Биз СССРнинг иккинчи жамоаси билан Америкада эдик. Биринчи ўйиндаёқ умуртқа поғонамдан оғир жароҳат олганман. Михаил Ан ("Пахтакор" футболчиси) ва Александр Тарханов мени ўзлари билан 10 кун – ресторан, меҳмонхона, аэропортга олиб боришган. Хоналаримга овқат олиб келишган. Мен буни ҳеч қачон унутмайман. Улар мени нотаниш мамлакатда ёлғиз қолдиришмаган”, — деб ғурур билан эслайди Романцев.
Михаил Аннинг тўйида қолмаганимдан ҳалиям афсусдаман
1979 йил 11 августда Евгений Ловчев Москва ва Тбилиси "Динамо" ўртасидаги мамлакат кубоги финалида ўйнаган. "Пахтакор"нинг ҳалокати ҳақида у ўйиндан кейин қайнонасидан хабар топган.
Евгений Ловчев "Спартак" (Москва) жамоаси ҳужумчиси
“Ўтган йилнинг охирида Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйнагандик. Ўша йили Михаил Ан турмуш қурди, мен у билан жуда яхши муносабатда эдим. У мендан тўйида бир-икки кун қолишимни сўради, лекин мен унга узоқ вақтдан бери уйда бўлмаганимни тушунтирдим. Ҳалигача афсусдаман. Мен унинг тўйида қолмаганимдан афсусдаман", — деб тан олди Ловчев.
"Пахтакор-79" афсонавий футболчиларининг дўстлари хотиралари билан батафсил Sputnik видеосида танишинг.