Ўзбекистонда автомобилга рақам сотиб олиш нархи қимматлашади

© Sputnik / Актан ТемиркановТошкентдаги автомобиль йўллар
Тошкентдаги автомобиль йўллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Кузда автотранспорт воситаларига рақам олиш нархи 3,5 бараварга оширилади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди.Тегишли ҳужжат ички ишлар вазири томонидан имзоланди.
Ҳужжат билан давлат рақами белгилари ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгарди.
Автомобил номеридаги ҳарфлар нимани англатади?
2023 йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:
Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари (1 155 000сўм) миқдорида;
Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари (577 500 сўм) миқдорида;
Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи (82 500 сўм) миқдорида;
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари (1 155 000 сўм) миқдорида;
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари (577 500 сўм) миқдорида.
Шунингдек:
йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари (1 млн 155 минг сўм) миқдорида ундирилади;
йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари (577,5 минг сўм) миқдорида ундирилади;
РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида ундирилади.
Маълумот учун, ҳозирда автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида тўлов қилинади. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун БҲМнинг 75 баравари миқдорида тўлов амалга оширилмоқда.
Транзит РЎДРБ учун тўлов миқдори ўзгаришсиз қолди. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1 баравари, яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун эса БҲМнинг 50 баравари миқдорида тўлов белгиланган.
Территориальные коды автомобильных номеров инфографика заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Давлат рақамининг янги ҳудудий кодлари қандай тақсимланади?
Янгиликлар лентаси
0