Медведев: Украинанинг таслим бўлиши тинчлик cари йўл очган бўларди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев, архивное фото
Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, тинчликни на Вашингтон, на Киев хоҳлаяпти.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Украина аслида таслим бўлганини тан олиши зарур, бу, эҳтимол, тинчлик сари йўл очган бўларди. Бироқ буни на Вашингтон, на Киев хоҳлаяпти. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Бўлинган мамлакат окопларида азоб чекаётган кишиларга ҳақиқатдан фақат таслим бўлиш керак, бу, эҳтимол, тинчлик сари йўл очган бўларди. Бироқ тинчликни на Вашингтон, на Киев хоҳлаяпти. Америка бўлинмаган ҳокимиятни истаяпти ва бунинг учун украинлар ҳаётини аямаяпти”, - дея ёзди Медведев ўзининг Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, Киевнинг қарши ҳужум гўшт комбинати бугун ўлимга минглаб бечораларни юбориб, тўхтовсиз ишлаб турибди.
“Бироқ унинг иши ўлимдан кейин чириш босқичига ўтган Киев режимига ҳеч қандай ёрдам бермайди. Унинг жасадини тирилтиришнинг имкони йўқ”, - дея ҳисоблайди Росссия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Александр Вучич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Ғарб бор кучи билан ҳам Украинадаги жанг майдонида Россияни енга олмайди – Вучич
Янгиликлар лентаси
0