Мактабларда дарс қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik/Зафар ХалиловМактаб
Мактаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги дарслар қачон бошланишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда мактабларда 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг "2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани сабабли 1−3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.
"Шу муносабат билан республикадаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4 сентабрдан (душанба куни) бошланади" - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0