Дональд Трамп унга қарши суд жараёнларини сайловдан кейин ўтказишни сўрамоқда

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Сиёсатчини прокуратура таклиф қилаётган "Капитолийга бостириб кириш иши бўйича суд жараёнини бошлаш" санаси ғазаблантирди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп унга қарши суд жараёнлари 2024 йилда Америка етакчиси сайлангандан кейингина ўтказилиши кераклигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Менинг сўз эркинлигим ва (АҚШ президенти Жо) Байденнинг оммавий коррупцияси туфайли ҳеч қачон содир бўлмаслиги керак бўлган бу суд жараёни сайловдан кейин келиши керак”, — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида.
Сиёсатчини прокуратура таклиф қилаётган "Капитолийга бостириб кириш иши бўйича суд жараёнини бошлаш" санаси ғазаблантирди. Унинг айтишича, айрим штатларда сайлов тадбирлари бошланади. Суд жараёнини 2024 йил 2 январдан бошлаш эса сайловга таъсир қилади.
АҚШ прокуратураси суддан Трампга қўйилган айбловлар бўйича тингловни 2024 йил 2 январда ўтказишни сўрамоқда. Трампнинг фикрича, бошқа ҳолатлардаги жараёнлар ҳам фақат сайловдан кейин ўтказилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0