Биринчи синфлар учун "Президент совғаси"ни мактабларга етказиб бериш бошланди

© Unsplash / note thanunДети на прогулке
Дети на прогулке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилда 1-синфга 732 960 нафар болалар келиши кутилмоқда. Улар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Биринчи синф щыувчилари учун “Президент совғаси”ни мактабларга етказиб бериш бошланди, деб хабар қилмоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.
Биринчи синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроли мавжуд:
Ўқувчи сумкаси
12 дона дафтар
Расм дафтари
Акварел бўёқлари
Рангли қоғоз
Қаламдон
Шарикли ручка
Рангли қалам
2 дона оддий қалам
Пластилин
Елим
2 дона ўчирғич
️“Президент совғаси” 25 августга қадар вазирлик электрон базасига (adm.maktab.uz) киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига еткази бберилади.
Янгиликлар лентаси
0