Стивен Кинг ҳикоясини бир долларга сотиб олган ёш режиссёр орзулари — интервью

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонлик режиссёр сифатида бутун дунё томоша қиладиган фильмлар суратга олишни орзу қиламан, дейди Гулнора Иванова.
Ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Гулнора Иванова яқинда америкалик машҳур ёзувчи Стивен Кингнинг “Қўл бериб кўришмайдиган одам” ҳикоясини суратга олиш ҳуқуқини 1 долларга сотиб олди. Бунинг учун у ёзувчи эълон қилган танловда иштирок этган.
Бу хабар Ўзбекистонда кенг тарқалганидан сўнг Гулнора ҳам машҳур бўлди. Танлов шартига кўра, энди у бир йил ичида ушбу асар бўйича қисқа метражли фильм суратга олиб уни тақдим этиши керак. Ёш режиссёр айтишига кўра, ҳозир унинг ихтиёрида кино суратга олиш учун керакли ҳамма нарса бор, лекин маблағ етишмаяпти.
“Жамоа бор. Ҳикоя бор. Иштиёқ бор. Аммо пул йўқ. Пул борасида қийинчиликлар бўлди”, - дейди Гулнора. Охир-оқибат унинг отаси бошқа мақсадлар учун йиғиб қўйган пулларини беришга қарор қилади. Айни дамда фильмни суратга олиш давом этмоқда.
Гулноранинг орзуси — бутун дунёга айнан ўзбекистонлик кинорежиссёр сифатида машҳур бўлиш.
"Мен айнан ўзбекистонлик кинорежиссёр сифатида бутун дунё томоша қиладиган фильмлар суратга олишни орзу қиламан. Умид қиламанки, бу истагим сўнмайди", - дейди режиссёр.
Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) битирувчиси Гулнора Иванова танловда қандай ғолиб бўлгани ва нималарни орзу қилиши ҳақида батафсил Sputnik интервьюсида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0