https://sputniknews.uz/20230810/som-nega-keskin-qadrsizlandi-markaziy-bank-37730864.html
Сўм нега кескин қадрсизланди - Марказий банк изоҳи
Сўм нега кескин қадрсизланди - Марказий банк изоҳи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг қатор банкларида доллар курси 400 сўмдан кўпроқ қимматлади ва 12 минг сўмдан ошди. Мамлакат Марказий банки ҳолат юзасидан изоҳ берди.Унга кўра, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келган.
2023-08-10T11:42+0500
2023-08-10T11:42+0500
2023-08-10T11:42+0500
иқтисод
марказий банк
сўм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768421_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_90a912939b316135f68a5da810910988.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг қатор банкларида доллар курси 400 сўмдан кўпроқ қимматлади ва 12 минг сўмдан ошди. Мамлакат Марказий банки ҳолат юзасидан изоҳ берди.Унга кўра, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келган.Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатган. Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши — фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.Маълум қилинишича, мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади."Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади", — дея хулоса қилган регулятор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768421_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_474bebe62a5eecef36e4e7fe8f1fa693.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сўм курс марказий банк изоҳ
ўзбекистон сўм курс марказий банк изоҳ
Сўм нега кескин қадрсизланди - Марказий банк изоҳи
Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга эканини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг қатор банкларида доллар курси 400 сўмдан кўпроқ қимматлади ва 12 минг сўмдан ошди. Мамлакат Марказий банки ҳолат юзасидан
изоҳ берди.
Унга кўра, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келган.
Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатган. Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши — фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.
"Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча интервенциялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади", — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади.
"Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади", — дея хулоса қилган регулятор.