Украина Севастополга 11та дрон билан ҳужум қилди — МВ

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишТунги осмонда учувчисиз аппарат. Иллюстратив сурат.
Тунги осмонда учувчисиз аппарат. Иллюстратив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Барча дронлар нишонга етиб бормасдан денгизга қулатилган, террорчилик ҳужуми натижасида қурбонлар ва вайронагарчилик йўқ.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўтган кун давомида Украина Қуролли кучлари томонидан террорчилик мақсадида Севастополга учирилган 11та дронлар тўхтатиб қолинди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Севастополь шаҳри яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томомнидан иккита дронга зарба берилган, яна тўққизтаси радио-электрон уруш воситалари ёрдамида зарарсизлантирилган ва нишонга етиб бормай, Қора денгиз акваториясига қулаган. <...> Тўхтатилган террорчилик ҳужумлари натижасида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ундан ташқари МВ ўтган тунда Москва томон учирилган иккит дрон ҳам зарарсизлантирилганини малум қилди. Дронлардан бири Калуга вилоятининг Малоярославский тумани иккинчиси Москва вилоятининг Одинцово тумани осмонида уриб туширилган.
Айтиш жоизки, сўнгги кунларда Киев режими Москвага дронлар ёрдамида террорчилик ҳужумлари уюштириш уринишларини тўхтатгани йўқ. Хусусан 9 август куни Домодедово ва Минск шоссеси яқинида Украинанинг иккита дронини уриб туширган эди. Бир неча кун олдин эса (6 август) Москва вилоятининг Подольск туманида битта дронни уриб туширилган эди. Шунингдек, Украина Қуролли Кучлари Қрим ярим оролидаги объектларга ҳам дронлар ёрдамида зарба беришга уринмоқда.
Янгиликлар лентаси
0