Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Москва томон учган 2 та жанговар дрон уриб туширилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРоссия ҳарбийлари
Россия ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Калуга вилоятида ва Марказий ҳалқа йўли ҳудудида иккита дронни уриб туширди — Собянин.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Калуга вилоятида ва Марказий ҳалқа йўли ҳудудида иккита дронни уриб туширди, деб хабар берди пойтахт мэри Сергей Собянин ўзининг Телеграм-каналида.
Ушбу ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги ҳам баёнот берди. Унга кўра, Калуга ва Москва вилоятлари, шунингдек, Севастопол шаҳри ҳудудида Киев режимининг пилотсиз учар аппаратлари ёрдамида терактлар уюштиришга уринишлари бартараф этилди.
Москва шаҳри йўналиши бўйича учган иккита дрон Калуга вилоятининг Малоярославский тумани ва Москва вилоятининг Одинцово тумани ҳудуди осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди. Севастопол шаҳри яқинида иккита дрон навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан урилган, яна 9 таси электрон кураш тизими билан бостирилган ва улар нишонга этиб бормай, Қора денгизга қулаган.
Тўхтатилган террор ҳужумлари натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Бу Украина Қуролли кучларининг пойтахт ҳудудига пилотсиз учар аппаратлар билан зарба беришга биринчи уриниши эмас. 6 август куни Мудофаа вазирлиги Москва вилоятининг Подольск туманида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан Украина дрони йўқ қилингани ҳақида хабар берди. 1 августга ўтар кечаси Киев режими Москва ва Москва вилоятидаги объектларга учта дрон билан ҳужум қилишга уринди. Иккита дрон Одинцово ва Наро-Фоминск туманлари устида ҳаво ҳужуми мудофаа тизими ёрдамида йўқ қилинди, бири электрон кураш тизими билан бостирилди, дрон “Москва Сити” осмонўпар биносига қулади.
Янгиликлар лентаси
0