II МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон футзалчилари Озарбайжонни мағлуб этди

© Министерство молодежной политики и спорта Ўзбекистонлик футзалчилар Озарбайжон жамоасини мағлуб этди
Ўзбекистонлик футзалчилар Озарбайжон жамоасини мағлуб этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон U-20 футзал терма жамоаси Озарбайжон жамоасига ҳеч қандай имконият қолдиришмади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик футзалчилар Озарбайжон жамоасига қарши кечган бахсда ғалаба қозонишди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Кеча II МДҲ ўйинлари доирасида Ўзбекистон U-20 футзал терма жамоаси Озарбайжон жамоасига қарши баҳс олиб борди, якунда футзалчилар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади.
Ҳисоб: Озарбайжон 1:9 Ўзбекистон.
Голлар: Аброр Аҳметзянов 3', Тоҳирбек Абдукаримов 11', Тимур Салимов 15', Музаффар Абдукаримов 17', 29', 39', Беёглан Вализаде 19', Фазлиддин Ботиров 22', 24', Жаҳонгир Нарзуллаев 25'.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Ўзбекистон–Россия ўйинлари ўтказилган эди. Унда икки мамлакат спортчилари дурранг натижа қайд этишди.
II МДҲ ўйинларида медаллар хажми бўйича Ўзбекистон 3-ўринда кетмоқда. Ҳозирга қадар, спортчилар 9 та олтин, 13 та кумуш ва 26 та бронза медалини қўлга киритишга улгуришди. Ўзбекистонда умумий ҳисобда 48 та медаль бор. Мусобақада энг кўп медалларга россиялик спортчилар (153) эга чиқишди. Беларусь жамоалари эса 122 та медаль билан икки ўринда бормоқда.
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларида 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0