https://sputniknews.uz/20230810/bayden-kongress-ukraina-37730894.html
Байден Конгрессдан Украина учун 10 млрд $ сўрамоқчи
Байден Конгрессдан Украина учун 10 млрд $ сўрамоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Чоршанба куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Байденнинг қонун чиқарувчи органга эҳтимолий янги мурожаати ҳақида АҚШ расмийлари ҳали ҳеч нарса эълон қилмаганлигини айтди.Американинг етакчи ОАВлари аввалроқ ёзганидек, Конгресс аллақачон Оқ уй маъмуриятига Киев режимига турли хил ёрдам кўрсатиш учун 43 миллиард доллар ажратган.
2023-08-10T12:21+0500
2023-08-10T12:21+0500
2023-08-10T12:37+0500
украина
ақш
жо байден
ёрдам
ақш доллари
владимир зеленский
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25402226_0:0:2837:1597_1920x0_80_0_0_50378f7b78c855f4135573ce37e35be3.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украинага 10 миллиард доллар қўшимча ёрдам сўрамоқчи, хабар берди вазиятдан хабардор Вашингтондаги манба РИА Новостига.Унинг сўзларига кўра, Америка раҳбари бу сўровни 10 август куни қилишни режалаштирган.Чоршанба куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Байденнинг қонун чиқарувчи органга эҳтимолий янги мурожаати ҳақида АҚШ расмийлари ҳали ҳеч нарса эълон қилмаганлигини айтди.Американинг етакчи ОАВлари аввалроқ ёзганидек, Конгресс аллақачон Оқ уй маъмуриятига Киев режимига турли хил ёрдам кўрсатиш учун 43 миллиард доллар ажратган.Шу билан бирга, июль ойи охирида Владимир Зеленский Украинада Ғарб давлатлари уни қўллаб-қувватлаш учун ажратадиган маблағ етарли эмаслигини айтди. Шу билан бирга, Олий Рада жорий йилда мамлакат бюджетига тушган барча даромадларнинг деярли ярмини чет эл ёрдамлари ташкил этганини маълум қилди. Гап 25,3 миллиард доллар ҳақида кетмоқда.Аниқлик киритилишича, ЕИ макромолиявий ёрдам механизми доирасида 11,43 миллиард долларлик имтиёзли кредитлар ажратган энг йирик донор бўлиб қолмоқда. Яна 3,59 миллиард доллар Халқаро валюта жамғармасидан, 1,76 миллиард доллар эса Канададан келган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25402226_106:0:2837:2048_1920x0_80_0_0_cb5f088879825c1c915c73739f78e141.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
байден конгресс украина маблағ ёрдам россия
байден конгресс украина маблағ ёрдам россия
Байден Конгрессдан Украина учун 10 млрд $ сўрамоқчи
12:21 10.08.2023 (янгиланди: 12:37 10.08.2023) Жо Байден Конгрессдан Украинага 10 миллиард доллар қўшимча ёрдам сўрамоқчи
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украинага 10 миллиард доллар қўшимча ёрдам сўрамоқчи,
хабар берди вазиятдан хабардор Вашингтондаги манба РИА Новостига.
“Қўшимча маблағ ўн миллиарддан ошиши кутилмоқда”, — деди манба.
Унинг сўзларига кўра, Америка раҳбари бу сўровни 10 август куни қилишни режалаштирган.
Чоршанба куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Байденнинг қонун чиқарувчи органга эҳтимолий янги мурожаати ҳақида АҚШ расмийлари ҳали ҳеч нарса эълон қилмаганлигини айтди.
Американинг етакчи ОАВлари аввалроқ ёзганидек, Конгресс аллақачон Оқ уй маъмуриятига Киев режимига турли хил ёрдам кўрсатиш учун 43 миллиард доллар ажратган.
Шу билан бирга, июль ойи охирида Владимир Зеленский Украинада Ғарб давлатлари уни қўллаб-қувватлаш учун ажратадиган маблағ етарли эмаслигини айтди. Шу билан бирга, Олий Рада жорий йилда мамлакат бюджетига тушган барча даромадларнинг деярли ярмини чет эл ёрдамлари ташкил этганини маълум қилди. Гап 25,3 миллиард доллар ҳақида кетмоқда.
Аниқлик киритилишича, ЕИ макромолиявий ёрдам механизми доирасида 11,43 миллиард долларлик имтиёзли кредитлар ажратган энг йирик донор бўлиб қолмоқда. Яна 3,59 миллиард доллар Халқаро валюта жамғармасидан, 1,76 миллиард доллар эса Канададан келган.