https://sputniknews.uz/20230810/advokat-bolish-2-yillik-ish-staji-talabi-bekor-qilindi-37731208.html
Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи шарт эмас
Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи шарт эмас
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда адвокат бўлиш учун камида 3 ой стажировка ўташ ва малака имтиҳонини топшириш керак бўлади. Илгари адвокат бўлиш учун юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.Маълумот учун, талабгор лицензия олиш учун аризани "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади. Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.
2023-08-10T11:47+0500
2023-08-10T11:47+0500
2023-08-10T11:49+0500
жамият
ўзбекистон
адвокатлик
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_553cd946b985f36327b7267a8852c72b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ЎРҚ–862 сонли қонунда назарда тутилган.Эндиликда адвокат бўлиш учун камида 3 ой стажировка ўташ ва малака имтиҳонини топшириш керак бўлади.Бўлғуси адвокат лицензия олиш учун қуйидаги ташкилотларда стажировка ўташи мумкин:Илгари адвокат бўлиш учун юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.Маълумот учун, талабгор лицензия олиш учун аризани "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади. Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.Адвокатларга гувоҳнома ҳудудий адлия органлари томонидан 10 йилга берилади. Гувоҳнома QR-код қўйилган ID card шаклида расмийлаштирилади.Агарда адвокат адвокатлик тузилмасини янги ташкил этган бўлса, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиши талаб этилмайди.Бунда гувоҳнома адвокатнинг хоҳишига кўра адвокатлик тузилмасининг манзилига куръерлик хизмати орқали юборилади.Шу йилнинг апрель ойи ҳолатига Ўзбекистонда 4 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлар сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 619 нафарни ташкил қилмоқда.Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.Эслатиб ўтамиз, Конституцияда адвокатура фаолиятияга доир алоҳида боб киритилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_fec91cdaf86b546b0d618d7fda52eb60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
адвокат иш стажи талаб ўзбекистон
адвокат иш стажи талаб ўзбекистон
Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи шарт эмас
11:47 10.08.2023 (янгиланди: 11:49 10.08.2023) Эндиликда адвокат бўлиш учун камида 3 ой стажировка ўташ ва малака имтиҳонини топшириш керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган
ЎРҚ–862 сонли қонунда назарда тутилган.
Эндиликда адвокат бўлиш учун камида 3 ой стажировка ўташ ва малака имтиҳонини топшириш керак бўлади.
Бўлғуси адвокат лицензия олиш учун қуйидаги ташкилотларда стажировка ўташи мумкин:
Илгари адвокат бўлиш учун юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.
Маълумот учун, талабгор лицензия олиш учун аризани "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади. Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Адвокатларга гувоҳнома ҳудудий адлия органлари томонидан 10 йилга берилади. Гувоҳнома QR-код қўйилган ID card шаклида расмийлаштирилади.
Агарда адвокат адвокатлик тузилмасини янги ташкил этган бўлса, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиши талаб этилмайди.
Бунда гувоҳнома адвокатнинг хоҳишига кўра адвокатлик тузилмасининг манзилига куръерлик хизмати орқали юборилади.
Шу йилнинг апрель ойи ҳолатига Ўзбекистонда 4 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлар сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 619 нафарни ташкил қилмоқда.
Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Конституцияда адвокатура фаолиятияга доир алоҳида боб киритилган.