Сурхондарёдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди – видео

© pexels.ciom/Vladimir ShipitsinЁнғин, архив сурат
Ёнғин, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
“Фарғона азот” АЖга қарашли омборхонада ёнғин содир бўлди. Омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин бугун соат 14:00 ларда туманнинг Бунёдкор маҳалласида жойлашган “Фарғона азот” АЖга қарашли омборхонада содир бўлган ва тегишли хабар ФВБга келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида тахминан 70-80 кв.м майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0