https://sputniknews.uz/20230809/qatar-biznes-delegatsiyalari-yangi-toshkent-shahri-loyihalari-37700851.html
Қатар Янги Тошкент шаҳри лойиҳаларида иштирок этиши мумкин
Қатар Янги Тошкент шаҳри лойиҳаларида иштирок этиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Умурзоқов Қатарнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.
2023-08-09T10:28+0500
2023-08-09T10:28+0500
2023-08-09T11:18+0500
жамият
ўзбекистон
қатар
учрашув
шавкат умурзоқов
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/09/37700981_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_a137afc2cb7f783288b191c226ea9c11.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Кеча, 8 август куни, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, логистика, туризм, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.Ҳасан Ҳамза Ҳошим Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга ташрифи тарихий ташриф бўлгани, бунда 15 дан ортиқ шартномалар имзолангани ва жуда кўп соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантиришда амалий ишлар бошлаб юборилганлигини билдирди. Ҳамкорликнинг истиқболлари катта эканлигини таъкидлади.Учрашув якунида томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/09/37700981_10:0:1215:904_1920x0_80_0_0_bf85d35d462bfe99ed446f62c7ed1dfc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қатар янги тошкент шаҳри
Қатар Янги Тошкент шаҳри лойиҳаларида иштирок этиши мумкин
10:28 09.08.2023 (янгиланди: 11:18 09.08.2023) Шавкат Умурзоқов Қатарнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Кеча, 8 август куни, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, логистика, туризм, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Шавкат Умурзоқов Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида имзоланган Тошкент ва Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича Англашув меморандуми ижроси юзасидан йўл харитасини тайёрлаш, Қатарнинг бизнес делегацияларини Янги Тошкент шаҳри лойиҳаларида иштирок этишга таклиф қилиш, Қатарда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми манзилгоҳларини тарғиб қилишни ташкил этишга қаратилган ишларни жадаллаштириш борасида фикр билдирди.
Ҳасан Ҳамза Ҳошим Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга ташрифи тарихий ташриф бўлгани, бунда 15 дан ортиқ шартномалар имзолангани ва жуда кўп соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантиришда амалий ишлар бошлаб юборилганлигини билдирди. Ҳамкорликнинг истиқболлари катта эканлигини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.