Киев қарши ҳужуми Ғарб умидини оқламади ва ихтилофга олиб келиши мумкин – ОАВ

© AP Photo / Olivier MatthysСотрудник службы протокола поправляет украинский флаг в штаб-квартире НАТО в Брюсселе. Архивное фото
Сотрудник службы протокола поправляет украинский флаг в штаб-квартире НАТО в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Ғарб Украина ўз муваффақиятсизликлари учун бор айбни унга юклашидан чўчияпти
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Ғарб умидларини оқламаган қарши ҳужуми Киев иттифоқчилари орасидаги ихтилофга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Ғарб расмийлари “қарши ҳужумдан бўлган умид ва ҳақиқий натижалар ўртасидаги ўсиб бораётган фарқ” Киев ва Ғарб мамлакатлари ўртасида ўзаро айбловларга ҳамда альянс ичидаги ихтилофга олиб келишидан хавфсирашмоқда.
“Муаммо, албатта, украинлар кейин айбни (ўз муваффақиятсизликлари учун) бизга ағдаришларидан иборат”, - деган юқори мартабали ғарблик дипломат.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён қарши ҳужум уюштиришга муваффақиятсиз уриниб келаётганини маълум қилган. Вазирлик маълумотларига қараганда, икки ой ичида УҚК 43 мингдан ҳарбийси ва 5 мингтача турли қурол-яроғи, жумладан, 26 та самолёт ва 25 та “Leopard” танкини йўқотган. Росссия президенти Владимир Путин Украина қўшинлари ҳеч бир йўналишда муваффақиятга эриша олмаганини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0