Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

© Sputnik/Abdubakir YunusovИчки ишлар вазирлиги
Ички ишлар вазирлиги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ички ишлар вазирига ўринбосар бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди, дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги.
Президентнинг қарорига асосан генерал-майор Даврон Назармуҳамедов ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
© МВДИчки ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Назначен новый замминистра МВД - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Тайинловга қадар Назармуҳамедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Меҳнат фаолияти:
1992—1996 — Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) академияси тингловчиси;
1996—1998 — Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими тезкор вакили;
1998—1999 — Собир Раҳимов тумани ички ишлар бошқармаси коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш бўлими тезкор вакили;
1999—2002 — Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили;
2002—2006 — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи;
2006—2010 — Ўзбекистон ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;
2010—2014 — ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;
2014—2014 — Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари;
2014—2015 — Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — тезкор қидирув хизмати бошлиғи;
2015—2017 — Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси;
2017—2019 — Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — тезкор қидирув хизмати бошлиғи;
2019—2023 — Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
2017 йил 14 январда генерал-майор унвони берилган.
Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментига бевосита бўйсунувчи хизматлар:
Кадрлар билан таъминлаш хизмати;
Маънавий – маърифий ишлар хизмати;
Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси;
Ташкилий-штат ишлари бошқармаси;
Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси;
ИИВ акадeмияси;
ИИВ акадeмик лицейлари;
ИИВ малака ошириш институти;
"Тeмурбeклар мактаби" нукус ҳарбий-акадeмик лицейи;
ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интeрнати;
ИИВ спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган ОЗМ;
"Динамо" жисмоний тарбия - спорт жамияти - кенгаши ижроия аппарати;
Тиббиёт бошқармаси;
"Жар" спорт-соғломлаштириш мажмуаси.
Янгиликлар лентаси
0