https://sputniknews.uz/20230809/hindiston-dori-vositasi-savdo-oldi-ozbekiston-37696325.html
Ҳиндистон яна бир дори воситасини савдодан олди — у Ўзбекистонда ҳам сотилганми?
Ҳиндистон яна бир дори воситасини савдодан олди — у Ўзбекистонда ҳам сотилганми?
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистоннинг "Cold Out" йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сиропи Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.
2023-08-09T07:00+0500
2023-08-09T07:00+0500
2023-08-09T11:48+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
дори
европа дори воситалари агентлиги (ема)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31142922_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_3911ef486aa0a543e98a7424494f5c56.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ҳиндистоннинг "Cold Out" дори воситаси Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.Ижтимоий тармоқларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Cold Out" йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сироп хавфидан огоҳлантириш хабарлари тарқалмоқда.ЖССТ маълумотларига кўра, "Cold Out" сиропи “Fourrts Laboratories” (Ҳиндистон) томонидан “Dabilife Pharma” учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таркибида токсинлар борлиги қайд этилган.Шунингдек, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.Маълумот учун, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.Ўзбекистонда 2023 йил февраль ойидан бошлаб, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ва кириб келаётган сироб шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31142922_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_e361472d5cac2bc307eff702c72cd437.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон "cold out" йўтал ва шамоллашга қарши сироп ироқ ўзбекистон синов савдо
ҳиндистон "cold out" йўтал ва шамоллашга қарши сироп ироқ ўзбекистон синов савдо
Ҳиндистон яна бир дори воситасини савдодан олди — у Ўзбекистонда ҳам сотилганми?
07:00 09.08.2023 (янгиланди: 11:48 09.08.2023) Ҳиндистоннинг "Cold Out" йўтал ва шамоллашга қарши сиропи Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ҳиндистоннинг "Cold Out" дори воситаси Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
хабар берди. Ижтимоий тармоқларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Cold Out" йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сироп хавфидан огоҳлантириш хабарлари тарқалмоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, "Cold Out" сиропи “Fourrts Laboratories” (Ҳиндистон) томонидан “Dabilife Pharma” учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таркибида токсинлар борлиги қайд этилган.
Шунингдек, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳиндистон томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини билдиради”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.
Ўзбекистонда 2023 йил февраль ойидан бошлаб, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ва кириб келаётган сироб шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилган.