Бўстонлиқда “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти қурилади

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяБўстонлиқда “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти қурилади
Бўстонлиқда “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти қурилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Курортни қуриш мақсадида Ўзбекистон ва Франция ўртасида 47,9 миллион евро миқдоридаги қарз маблағларини жалб қилиш юзасидан келишув имзоланди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти қурилади. Бу 8 август куни президент томонидан имзоланган тегишли қарорда назарда тутилган.
“Чимён” халқаро умуммавсумий курортини қуриш мақсадида Ўзбекистон ва Франция ўртасида 47,9 миллион евро миқдоридаги қарз маблағларини жалб қилиш юзасидан келишув имзоланди.
Лойиҳа доирасида Миллий банк томонидан 20 миллион доллар миқдорида тақдим этиладиган кредитнинг гаров таъминоти сифатида “Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси” давлат унитар корхонаси томонидан сотиб олинадиган ускуналар белгиланди.
Қайд этилишича, Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини қуради. "Ҳудудий электр тармоқлари” электр энергияси билан таъминлайди.
Автомобиль йўллари қўмитаси лойиҳа доирасида 2 515 м баландликдаги ўрта-станциясигача вақтинчалик йўл ўтказади.
“Ўзбектелеком” телекоммуникация тармоқларини тортиш ва ўрнатиш ишларини бажаради.
Ҳужжат билан транспорт ташкилотлари автомобиль йўлларида оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун тўловлардан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Белдерсой – Чимён – Нанай" халқаро курортини ташкил этиш доирасида "Чимён" дам олиш маскани қурилиши маълум қилинганди. Курорт бундай иншоотларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатларидаги энг баланд нуқтага айланади.
Янгиликлар лентаси
0