Энди чиқиндилар мусиқа садолари остида олиб кетилади — видео

© Пресс-служба МинэкологииЎзбекистонда чиқиндилар янгича усулда олиб кетилади
Ўзбекистонда чиқиндилар янгича усулда олиб кетилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чиқиндилар "енгил мусиқа" садолари остида олиб чиқиш йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Тошкент, Қашқадарё ва Бухорода чиқиндиларни олиб кетишнинг янги усули синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, чиқинди ташувчи машиналарнинг ҳар эрталаб аҳоли хонадонларидан чиқинди олиб кетиш учун баланд сигнал чалиб келиши аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Буни инобатга олган ҳолда Экология вазирлиги ташаббуси билан чиқиндиларни сигнал усулида эмас, енгил мусиқа садолари остида олиб чиқиш йўлга қўйилди.
“Ҳозирда Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бу усул тажрибадан ўтказилмоқда. Ҳар бир ҳудудга биттадан махсус машина ажратилиб, аҳолига чиқинди ташувчи машина келгани ҳақида баланд сигнал эмас, мусиқа орқали хабар берилмоқда”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, агар янги усул синовдан муваффақиятли ўтса, кейинчалик бутун республика бўйича жорий қилинади.
Янгиликлар лентаси
0