Ўзбекистонлик ўқувчилар шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иккита медаль қўлга киритди

© ИА "Дунё"Ўзбекистонлик ўқувчилар шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иккита медаль қўлга киритди
Ўзбекистонлик ўқувчилар шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иккита медаль қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
Икром Ҳайдаров бошчилигидаги ўзбекистонлик ўқувчилар якунда битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Жорий йилнинг 3-8 август кунлари Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Ақтау шаҳрида мактаб жамоалари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Ушбу дунё биринчилигида Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларидан ташкил топган жамоа Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Чемпионатда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан 400 нафар ёш ақл гимнастикачилари дона сурди.
Икром Ҳайдаров бошчилигидаги ўзбекистонлик ўқувчилар якунда битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритишди.
Хусусан, 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги басҳларда Исломбек Холмаматов якунда бронза медалига сазовор бўлди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Зилола Актамова эса ҳал қилувчи партияда мағлубиятга учради ва якунда кумуш медаль билан тақдирланди.
Жамоалар кесимида эса Ўзбекистон шахматчилари 53 та давлат жамоалари орасида 4-ўринни эгаллади. Шунингдек, 18 ёшгача бўлган шахматчилар орасида 10 та энг яхши натижа кўрсатган жамоа сифатида қайд этилди.
“World Schools Team Championship”нинг 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги бош соврини Туркия ўқувчиларига насиб этди. Иккинчи ўринни Қозоғистон, учинчи ўринни эса Ҳиндистон жамоалари эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0