Artel Озарбайжонда маиший техника ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишМаиший техника дўкони
Маиший техника дўкони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
AKFA Group Озарбайжонда маиший техника ишлаб чиқариш корхонасини очишни режа қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси Озарбайжонда маиший техника ишлаб чиқариш корхонасини қурмоқчи, дея хабар берди Sputnik Озарбайжон.
Бу имкониятни "Artel" таркибига кирувчи Ўзбекистон холдинги AKFA гуруҳи вакиллари ҳамда Озарбайжон Экспорт ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги раҳбари Юсиф Абдуллаев муҳокама қилди.

“AKFA Group бош ижрочи директори Баҳодир Абдуллаев "Artel" компаниясининг Озарбайжонда потенциал инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Озарбайжонда маиший техника ишлаб чиқариш корхонасини қуришдан манфаатдорлигини қайд этди, - дейилади хабарда.

Абдуллаев инвестиция лойиҳасини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.Учрашувда мамлакатдаги сармоявий муҳит ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0