Макрон Нигерни ўзгалар қўли билан қайтармоқчи

© Wikipedia / Roland HuziakerГород Ниамей
Город Ниамей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
Нигерда давлат тўнтарилишидан икки ҳафта ўтди, лекин Франция бирор натижага эриша олмади. У бир ой ичидан қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиши керак.
ТОШКЕНТ, 08 авг — Sputnik. Ғарб Нигер билан нима қилишни билмайди. Африканинг ушбу давлатидаги давлат тўнтаришидан сўнг Нигерда қўшин жойлаштирган АҚШ ва Франция қийин танловга дуч келди - ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийларни зўравонлик билан ағдаришни ташкил қилиш ёки улар билан тинч йўл билан музокара олиб боришга ҳаракат қилиш.
Аммо тўнтаришдан кейин икки ҳафта ўтиб бу вариантларнинг ҳеч бири иш бермагани маълум бўлди. Сабаби нима?
Французлар ва америкаликлар зудлик билан янги ҳокимиятни тан олмаслигини эълон қилиб, ишдан бўшатилган президентни қайта тиклашни талаб қилиш билан бирга, санкциялар ва ҳарбий аралашув билан таҳдид қила бошлашди.
Ўз-ўзидан эмас, балки Нигернинг ЭКОВАС минтақавий иттифоқи мамлакатларидаги қўшнилари қўли орқали - интервенционистларнинг ҳаракатларини Париж ва Вашингтон бошқариб боришини ҳамма тушунади. Бироқ, ҳарбий босқинчилик таҳдиди нафақат Ниамейдаги янги ҳокимиятни қўрқитмади, балки Ғарб учун вазиятни янада ёмонлаштирган бир қатор оқибатларга олиб келди.
Нигернинг янги раҳбари генерал Тчиани Франция билан ҳарбий келишувлар бекор қилинишини эълон қилди ва француз қўшинларини бир ой ичида мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Қўшни Мали ва Буркина-Фасо давлатлари раҳбарлари Нигер ҳарбийларини қўллаб-қувватлаб, Нигерга қилинган ҳужум уларнинг мамлакатларига уруш эълон қилиш билан баробар бўлишини эълон қилишди.
Тчианининг ўринбосари генерал Моди бу мамлакатлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш учун Мали ва Буркина-Фасо пойтахтлари Бамако ва Уагадугуга ташриф буюрди ва у ерда "Вагнер" хуский ҳарбий компанияси вакиллари билан учрашди. Кейин 220 миллион аҳолига эга (Нигерда 25 млн) асосий минтақавий куч бўлган Нигерия Сенати қўшни давлат ишларига аралашишга розилик бермади - ва ЭКОВАСнинг бир ҳафталик ультиматуми ҳеч қандай оқибатларсиз тугади.

Бундан ташқари, қўшни Чад давлати тўнтаришдан кейинги биринчи кунларда Ниамейга президенти Деби Чиани ва ҳокимиятдан ағдарилган президент Базум билан учрашиш учун келган, у ЭКОВАС бошчилигидаги ҳарбий аралашувда қатнашмаслигини эълон қилди. Нигернинг шимолий қўшниси Жазоир раҳбари Тебун эса ҳар қандай ҳарбий аралашувга қарши чиқди, чунки бу бутун минтақани аланга олдириши мумкин.

Ниамейнинг ўзида ўтган дам олиш кунлари Тчиани қўллаб-қувватлаш учун катта митинг бўлиб ўтди ва душанба куни Мали ва Буркина-Фасо делегациялари қўшни халқ билан бирдамлик билдириш учун шаҳарга келишди. Шу билан бирга, қўшни Малидан узоқда жойлашган Ниамейга биринчи "Вагнер" инструкторлари келгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар ҳам пайдо бўлди.

Яъни бир неча кун ичида энг мураккаб комбинация амалга оширилди: Нигернинг аксарият қўшнилари ташқи аралашувга қарши, фақат икки давлат Нигерия ва Бениндан ташқари, лекин улар ҳам кўпроқ фақат "сўзда рози" кўринади. ЭКОВАСнинг яна бир неча давлати ҳам аралашишга рози бўлиши мумкин, лекин Нигериясиз (ҳудуддаги энг йирик давлат) ҳеч қандай аралашув мумкин эмас. Бироқ Нигерия жангга киришмайди — чунки бундай аралашув унинг ўзини портлатиб юборади. Ахир Нигерияда ҳам, Нигерда ҳам энг кўп сонли миллатлар — хаусалардир. Яъни Нигерия армияси ўз қабиладошларига қарши жанг қилишига тўғри келади. Ҳар иккала давлат ҳам кўп миллатли, аммо хауса мусулмонларига қарши уруш Нигериядаги нозик диний мувозанатга ҳам зарба беради. Давлатнинг жанубидаги бой христианлар шимолидаги камбағал мусулмон халқлари орасида катта қарама-қаршиликлар мавжуд. Хуллас, Африкада Ғарб манфаатлари учун Нигерда жанг қилишни хоҳлайдиган одамлар йўқ. Бироқ ҳали ҳам гўёки операцияга тайёргарлик давом этаётгандек туюлади. Нега?
Чунки Нигернинг қўлдан чиқиши Франция учун катта сиёсий зарба бўлиб, унинг Ғарбий Африка - Саҳелдаги обрўсига путур этказади. Энди француз қўшинлари қитъанинг олтита давлатида жойлашган - Нигерни тарк этгандан кейин ҳам Жибути, Чад, Габон, Сенегал ва Кот-д'Ивуар қолади. Аммо сўнгги йилларда Париж Марказий Африка Республикаси, Мали ва Буркина-Фасодаги таъсирини йўқотганини (ва ҳарбий контингентларини олиб чиқиб кетганини) ҳисобга олсак, тенденция жуда ёқимсиз кўринади. Нигер Чад билан бирга француз қўшинлари учун энг муҳим базалардан эди. Агар Париж Нигерда ўз таъсирини сақлаб қололмаса, у Чадда узоқ вақт қолиши мумкинлигига кафолат йўқ. Ва Чаднинг йўқолиши бутун Ғарбий Африкага таъсир қилиш имкониятини тўлиқ йўқотишни англатади - Сенегал ва Габондаги контингентлар рамзий маънога эга ва Чет эл легиони Жибутида жойлашган бўлса-да, бу база Африканинг нариги томонида.
Шунинг учун Франция Африкадаги позицияларининг ундан ҳам заифлашишини тўхтатиш учун Нигер исёнчиларини ҳар қандай тарзда жазоламоқчи. Аммо унинг ўзи жанг қилишни хоҳламайди, чунки бу бутун минтақада ва бутун Африкада французларга қарши туйғуларнинг портлашига олиб келади. Париж африкаликларни террорчилар ва исломчиларга қарши курашда ёрдам бераётганига ишонтирди ва худди шу Саҳелдаги беқарорликнинг сўнгги тўлқини французлар Қаддафийни ағдариб, Ливияни вайрон қилгандан сўнг кўтарилганини қўшишни унутди. Аммо ҳозир 2011 йил эмас, ҳатто ўтган асрнинг 60-90 йиллари ҳам эмас, фрацсуз парашютчилари Африканинг "озод қилинган" мамлакатларида ҳукуматни осонгина ўзгартира олмайди.
Франция энди ўз таъсир зонасида куч ишлатишга қодир эмас, чунки у ўз таъсирининг катта қисмини ҳам, куч ишлатиш қобилиятини ҳам йўқотди.
Африкага Хитой келди ва Россия қайтди — турли йўллар билан, лекин жиддий ва узоқ вақт давомида. Биз французларга қарши фитна "қўзғашимиз" шарт эмас. Нигердаги воқеалар шуни кўрсатадики, Россия билан деярли ҳеч қандай алоқаси бўлмаган мамлакатда (Ниамейда ҳатто Россия элчихонаси ҳам йўқ), Россияга мутлақо боғлиқ бўлмаган генераллар ундан ёрдам сўрай бошлайди ва одамлар Россия байроқларини кўтариб кўчаларга чиқишди.
Буларнинг барчаси учун Париж ўзига фақат "раҳмат" айтиши мумкин. Улар бундай нафратни дастлаб ўзларининг мустамлакачилик сиёсати, кейин эса пост-мустамлакачилик (яширин бошқарув) сиёсати эвазига лойиқ бўлишди. Энди ҳеч қандай ҳарбий арлашаув ҳеч нарсани тузата олмайди, хоҳ бировнинг, хоҳ ўз қўли билан бўлса ҳам. Ҳарбий аралашув бўлиши ҳам даргумон.
Янгиликлар лентаси
0