Янги Тошкент ва Олимпия шаҳарчаси қурилиши қандай кетмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Янги Тошкент ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари қандай амалга оширилаётгани билан танишди
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари қандай амалга оширилаётгани билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев энг йирик ва узоқни ўйлаб режалаштирилган қурилиш лойиҳалари Янги Тошкент ва Олимпия шаҳарчасини амалга ошириш қандай кетаётгани билан танишди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳридаги йирик бунёдкорлик лойиҳаларининг бориши ҳақида ахборот берилди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳри улкан бунёдкорлик майдонига айланди, кўплаб турар жойлар, ишбилармонлик марказлари, корхоналар, хиёбонлар барпо этилди. Лекин уларнинг энг йирик ва узоқни ўйлаб режалаштирилган қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилмоқда.
Ана шундай йирик ва муҳим ва йирик лойиҳалар бу – Олимпия шаҳарчаси ва Янги Тошкент лойиҳаларидир. Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни ўз вақтида, сифатли барпо этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Янги Тошкент ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари қандай амалга оширилаётгани билан танишди
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом осуществления проектов Нового Ташкента и Олимпийского городка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари қандай амалга оширилаётгани билан танишди
Олимпия шаҳарчаси — президент ўтган йили 9 ноябрь куни Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйган эди. Унинг майдони 100 гектар бўлиб, 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади. Бу ерда 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказилади.
Лойиҳа дунёнинг 70 та мамлакатида спорт иншоотлари қурган Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 7 та асосий бинонинг ер ости ишлари тўлиқ бажарилган.
Янги Тошкент — ушбу лойиҳа қурилишига Шавкат Мирзиёев 18 март куни тамал тоши қўйган эди. Лойиҳанинг биринчи босқичида 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, давлат идоралари учун маъмурий бинолар, боғлар, ижтимоий ва иқтисодий объектлар барпо этилади. Янги Тошкент Олимпия шаҳарчаси яқинида жойлашган.
Тақдимотда маълум бўлишича, бугунги кунда Янги Тошкент ҳудуди чегаралари тасдиқланиб, Кадастр агентлиги билан инвентаризация қилинган. Инфратузилма ва меъморий ечимларнинг турли босқичлари бўйича Сингапур, Буюк Британия, Нидерландия, Туркия компаниялари ва маҳаллий тадбиркорлар билан шартномалар тузилган.
Янгиликлар лентаси
0