Украина Франциядан SCALP ракеталарини олди

© Staff Sgt. Marco GomezКиевга жўнатилаётган ёрдам
Киевга жўнатилаётган ёрдам  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, SCALP ракеталарининг Киевга топширилиши можаронинг кучайишига қаратилган яна бир қадамдир.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Киев Франциядан SCALP узоқ масофага учадиган ракеталарни олди. Буни Украина президенти Владимир Зеленский тасдиқлади.
Зеленкий Украина ҳарбий-ҳаво кучлари куни муносабати билан Telegram-каналида жойлаган видеода снарядлардан бирини кўрсатди, дея ёзади РИА Новости.
Франция президенти Эммануэль Макрон 11 июль куни НАТОнинг Вильнюсдаги саммитида Украина Қуролли кучларининг ҳужумини “қўллаб-қувватлаш” учун узоқ масофага учадиган ракеталарни Киевга топшириш қарорини эълон қилган эди. “LCI” телеканалининг хабар беришича, гап SCALP ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар аллақачон Буюк Британия томонидан Украинага етказиб берилган "Storm Shadow" муқобиллари ҳисобланади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, SCALP ракеталарининг Киевга топширилиши можаронинг кучайишига қаратилган яна бир қадамдир.
Москва ўтган йилнинг баҳорида НАТО давлатларига Украинага ҳарбий ёрдам етказилиши юзасидан нота юборган. Россия Киев учун қурол бўлган ҳар қандай юк армия учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ва альянс нафақат қурол етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам можарода бевосита иштирок этаётганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0