Тожикистонда юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди

© КЧС ТаджикистанаПоследствия столкновения грузовика "Дулан" с домом в городе Куляб, Таджикистан
Последствия столкновения грузовика Дулан с домом в городе Куляб, Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Автоҳалокат Душанбе-Кўлоб-Хоруғ трассасида содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тожикистон жанубидаги Кўлоб шаҳрида кеча тунда тормоз тизими ишламай қолган юк машинаси автоҳалокатга сабаб бўлиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсуфий РИА Новостига маълум қилди.
Автоҳалокат Душанбе-Кўлоб-Хоруғ трассасида содир бўлган, “Сомони” бозори яқинида “Дулан” юк машинаси бир нечта машинани уриб, уйларга бориб урилган.
“Кеча тунда Кўлобда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида 10 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди ва шаҳар касалхонасига ётқизилди”, — маълум қилди Юсуфий.
ИИВ хабарига кўра, пастликка қараб ҳаракатланаётган юк машинасининг тормоз тизими ишламай қолган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғи билан воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари, Хатлон вилояти раиси ва бошқа масъул шахслар юборилган.
Янгиликлар лентаси
0