https://sputniknews.uz/20230807/samarqand-aeroporti-yolovchi-tashish-oqimi-tarixiy-rekord-daraja-37648915.html
Самарқанд аэропортида йўловчи ташиш оқими тарихий рекорд даражага етди — тафсилотлар
Самарқанд аэропортида йўловчи ташиш оқими тарихий рекорд даражага етди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропорти тарихий рекордни уриб, 439 664 йўловчига хизмат кўрсатди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4 фоиз ёки 241 080 йўловчига кўпдир.
2023-08-07T14:59+0500
2023-08-07T14:59+0500
2023-08-07T14:59+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
самарқанд халқаро аэропорти
аэропорт
рекорд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/18/28498765_31:0:3672:2048_1920x0_80_0_0_f4a0549334dc70a32e91a989f8e53cc1.jpg
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Самарқанд аэропортида йўловчилар ташиш оқими жорий йилнинг биринчи ярмида икки баравар кўпайди ва тарихий рекорд даражага етди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Air Marakanda 2020 йилда аэропортларни бошқариш, йўловчилар, багаж ва авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш, юк ва почта билан ишлаш, шунингдек самолётларга техник ва тижорий хизматларни кўрсатиш учун ташкил этилган.Йўловчилар ташиш оқими ўсишининг таҳлилига кўра, асосий эътибор халқаро йўналишларга қаратилган. 2023 йилнинг биринчи ярмида энг кўп рейслар Самарқанддан Москва, Санкт-Петербург, Истанбул, Дубай ва Абу-Дабига амалга оширилган. Ушбу рейсларда жами 393 689 йўловчига хизмат кўрсатилган.Парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида 2023 йил бошидан буён Самарқанд халқаро аэропорти Самарқанддан 6 та ички ва 18 та халқаро йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширган: Тел-Авив, Қувайт, Минеральние Води, Уфа, Самара ва бошқалар.Маълумот учун, Air Marakanda – давлат-хусусий шерикчилик асосида Ўзбекистон авиация саноатида биринчи лойиҳа доирасида Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалини ерустида хизмат кўрсатиш ва бошқариш бўйича оператор-компания.
ўзбекистон
самарқанд халқаро аэропорти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/18/28498765_486:0:3217:2048_1920x0_80_0_0_58e3caeddc04683144c9ec6177828a8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд аэропорти йўловчи рекорд
самарқанд аэропорти йўловчи рекорд
Самарқанд аэропортида йўловчи ташиш оқими тарихий рекорд даражага етди — тафсилотлар
Таъкидланишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропорти тарихий рекордни уриб, 439 664 йўловчига хизмат кўрсатди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4 фоиз ёки 241 080 йўловчига кўпдир.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Самарқанд аэропортида йўловчилар ташиш оқими жорий йилнинг биринчи ярмида икки баравар кўпайди ва тарихий рекорд даражага етди. Бу ҳақда
Sputnik мухбири хабар берди.
Air Marakanda 2020 йилда аэропортларни бошқариш, йўловчилар, багаж ва авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш, юк ва почта билан ишлаш, шунингдек самолётларга техник ва тижорий хизматларни кўрсатиш учун ташкил этилган.
Таъкидланишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропорти тарихий рекордни уриб, 439 664 йўловчига хизмат кўрсатди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4 фоиз ёки 241 080 йўловчига кўпдир. Йўловчи ташиш оқимининг кўпайиши амалда фаолият юритаётган ташувчиларнинг парвозлари сонининг кўпайиши билан бевосита боғлиқ.
Йўловчилар ташиш оқими ўсишининг таҳлилига кўра, асосий эътибор халқаро йўналишларга қаратилган. 2023 йилнинг биринчи ярмида энг кўп рейслар Самарқанддан Москва, Санкт-Петербург, Истанбул, Дубай ва Абу-Дабига амалга оширилган. Ушбу рейсларда жами 393 689 йўловчига хизмат кўрсатилган.
Парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида 2023 йил бошидан буён Самарқанд халқаро аэропорти Самарқанддан 6 та ички ва 18 та халқаро йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширган: Тел-Авив, Қувайт, Минеральние Води, Уфа, Самара ва бошқалар.
Маълумот учун, Air Marakanda – давлат-хусусий шерикчилик асосида Ўзбекистон авиация саноатида биринчи лойиҳа доирасида Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалини ерустида хизмат кўрсатиш ва бошқариш бўйича оператор-компания.