Путиннинг Туркияга ташрифи август охирида кутилмоқда – ОАВ

© Sputnik / Алексей НикольскийВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
4 август куни Эрдоған журналистларга Россия президенти Туркияга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияга ташрифи август ойининг сўнгги ҳафтасида кутилмоқда. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Россия раҳбари ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған музокаралари кун тартибидан дон битимини қайта тиклаш, икки томонлама алоқалар, Туркия, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар ҳамда Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масалалари ўрин олади.
Россия ва Туркия президентлари 2 август куни телефон орқали мулоқот қилишди. Мулоқот чоғида эҳтимолий учрашувга тайёргарлик кўришга келишиб олинди.
4 август куни Эрдоған журналистларга Путин Туркияга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ташриф санаси ҳозирча маълум эмас, аниқ сана дипломатик каналлар орқали келишилади.
Янгиликлар лентаси
0