Чэнду-2021: Ўзбекистон Универсиада ўйинларини 14 та медаль билан якунлади

© НОК УзбекистанаЧэнду-2021: Ўзбекистон Универсиада ўйинларида
Чэнду-2021: Ўзбекистон Универсиада ўйинларида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Универсиадани 8 та кумуш ва 6 та бронза медали билан якунлади.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Бугун Хитойнинг Чэнду шаҳрида спортчи талабалар ўртасида XXXI ёзги Универсиада ўйинлари якунига етмоқда. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик саблячи қизлар жамоавий дастурда учинчи ўринни эгаллашган. Бронза медали учун кечган баҳсда улар италиялик рақибаларини 45:42 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси бу Универсиадани 8 та кумуш ва 6 та бронза медали билан якунлади.
Универсиада ўйинларида дунёнинг 119 та давлатидан 5100 нафардан зиёд спортчи талаба 18 та спорт туридаги 269 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борди.
Янгиликлар лентаси
0