Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

© пресс-служба хокимията Ташкентской областиШухрат Мирзаев
Шухрат Мирзаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Мирзаев бунга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Бекобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мирзаев номзоди туман ҳокимлиги лавозимига тасдиқланди.
Шуҳрат Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йилда Тошкент молия институти ҳамда 2007 йилда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент шаҳридаги филиали, 2009 йилда эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияларини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
2 август куни Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ўз лавозимидан озод қилиш тўғрисида ариза ёзган эди.
Янгиликлар лентаси
0