https://sputniknews.uz/20230806/misrda-ythga-uchragan-ozbekistonlik-vataniga-qaytarildi-37636624.html
Мисрда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
Мисрда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир тан жароҳати олган.
2023-08-06T18:55+0500
2023-08-06T18:55+0500
2023-08-06T18:55+0500
жамият
ўзбекистон
миср
йтҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/06/37636712_0:0:744:420_1920x0_80_0_0_1ef5e8fb25894869857c970b1990505b.jpg
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси Мисрда автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқаросининг ватанига хавфсиз қайтишига кўмаклашди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон фуқароси С.Н. йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир тан жароҳати олган.Элчихона ходимлари биринчи кундан беморнинг ҳолатини мунтазам назоратга олган. Жумладан, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалий кўмагида бемор 12 июнь куни Қоҳира шаҳрида нуфузли ва йирик ҳисобланган “Насер тадқиқотлар ва даволаш институти” клиникасига Миср хукумати инсонпарварлик ёрдами тариқасида бепул муолажа учун жойлаштирилган. Икки ойга яқин вақт мобайнида шифохонада бемор учун керакли барча тегишли тиббий кўрик ва тадқиқотлар амалга оширилган.Қоҳирадаги Ўзбекистон элчихонаси, “Uzbekistan Airways” АЖ, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистондан етиб борган мутахассислар кўмагида фуқаро С.Н. Шарм аш-Шейх – Тошкент йўналишидаги рейс орқали 5 август куни Ўзбекистонга юборилган.
ўзбекистон
миср
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/06/37636712_0:0:744:558_1920x0_80_0_0_3c2dde9b506339fdf3a8798bdbe9e1de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миср йтҳ ўзбекистонлик
Мисрда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси Мисрда автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқаросининг ватанига хавфсиз қайтишига кўмаклашди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон фуқароси С.Н. йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир тан жароҳати олган.
Бемор тан жароҳатлари билан Қоҳира шаҳридаги шифохоналарнинг биридаги интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган. Ўтказилган текширувлар натижасида унга ўпкада пневмоторакс, тос суяги ва чап оёқ синиши ташхиси қўйилган ҳамда юз ва танада кўплаб гематомалар аниқланган.
Элчихона ходимлари биринчи кундан беморнинг ҳолатини мунтазам назоратга олган. Жумладан, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалий кўмагида бемор 12 июнь куни Қоҳира шаҳрида нуфузли ва йирик ҳисобланган “Насер тадқиқотлар ва даволаш институти” клиникасига Миср хукумати инсонпарварлик ёрдами тариқасида бепул муолажа учун жойлаштирилган. Икки ойга яқин вақт мобайнида шифохонада бемор учун керакли барча тегишли тиббий кўрик ва тадқиқотлар амалга оширилган.
Қоҳирадаги Ўзбекистон элчихонаси, “Uzbekistan Airways” АЖ, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистондан етиб борган мутахассислар кўмагида фуқаро С.Н. Шарм аш-Шейх – Тошкент йўналишидаги рейс орқали 5 август куни Ўзбекистонга юборилган.