Россия танкерига ҳужум учун Зеленскийни қандай оқибатлар кутаётгани айтилди — ОАВ

© AP Photo / Mindaugas KulbisВладимир Зеленский
Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Oбуна бўлиш
Нефт экспорти инфратузилмасига ҳужум Вашингтон ва бошқа Ғарб пойтахтларида хавотирга сабаб бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Украинанинг Қора денгиздаги Россия нефт инфратузилмасига ҳужуми Оқ уйни ғазаблантириши ва мамлакатнинг ёрдамига таҳдид солиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Financial Times нашрига таяниб хабар берди.
“Нефт экспорти инфратузилмасига ҳужум Вашингтон ва бошқа Ғарб пойтахтларида хавотирга сабаб бўлиши мумкин”, дейилган хабарда.
Журналистлар Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Хелема Крофтга таяниб, "Оқ уй бозорга Россия нефти етказиб беришнинг қисқаришига олиб келадиган ҳеч нарсани олқишламаслигини" айтишди.
"Чунки АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти жаҳон нархларининг кўтарилиши ва жаҳон иқтисодиётига зарар етказилишини тўхтатиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқда, айниқса штатларда бўлажак сайловлар олдидан", дейилган хабарда.
Вашингтоннинг хавотирларидан бири шундаки, агар кенгроқ энергетика инқирози юзага келса, Ғарбнинг Украинага ёрдамини сақлаб қолиш қийинроқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дрони Керч бўғозининг жанубий қисмидаги Россиянинг "СИГ" танкерига ҳужум қилгани маълум қилинганди. Ҳужум натижасида танкерда тешик пайдо бўлган, кемани сув босиши хавфи йўқ, экипаж жабрланмаган.
Украина хавфсизлик хизмати Керч бўғозида Россиянинг "Сиг" танкерига ҳужум уюштирганини тан олди. Айтилишича, операция "классик сценарий" бўйича олиб борилган, ҳужум учун улар 450 килограмм тротилли ер усти дронидан фойдаланишган.
Янгиликлар лентаси
0