Янгиланган МиГ-31 нималарга қодир

Oбуна бўлиш
МиГ-31БМ қанотли ракеталарни тутиб олиш ва йўқ қилиш самарадорлиги 90% бўлган дунёдаги ягона серияли қирувчи ҳисобланади.
Россиянинг титан корпусли МиГ-31 оғир қирувчи-тутувчи самолётлари қурол-яроғ ва радио-электрон ускуналари янгиланганидан сўнг самарадорлигини деярли уч баравар ошди.

Янгиланган МиГ-31БМнинг хусусиятлари:

МиГ-31БМ 320 км гача бўлган масофадаги нишонларни аниқлаш имконига эга бўлди;
Самолётга янги турдаги “ҳаво-ҳаво” ва "Кинжал" ракеталари ўрнатиш мумкин бўлади;
МиГ-31БМ тутиб олувчи-қирувчи самолёти 21 км баландликда 3000 км/соат тезликда уча олади;
Ер юзаси фонида 100 метрдан 30 километргача баландликдаги ҳаво нишонларини 280 км масофадан туриб йўқ қилишга қодир;
У бир вақтнинг ўзида 10 тагача нишонни аниқлаш – олтита нишонга зарба беришга қодир;
Тўртта МиГ-31БМ қирувчи самолётлари фронтнинг 900 кмгача ишончли ҳимоя қилиши мумкин;
Кабинада тактик, навигация, радар ва бошқа имкониятларга эга юқори маълумотли суюқ кристалли дисплейлар пайдо бўлди; Янги қурол ва жиҳозлар МиГ-31БМни кўп функцияли жанговар платформага айлантиради;
“Ўттиз биринчи”нинг асосий мақсади — ҳаво нишонларини тутиб олиш ва йўқ қилишдир, бунда унга тенг келадигани йўқ. МиГ-31БМ қанотли ракеталарни тутиб олиш ва йўқ қилиш самарадорлиги 90% бўлган дунёдаги ягона серияли қирувчи ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0