Туркияда ўрмонга ўт қўйиш билан шуғулланган террорчилар қўлга олинди

© AP Photo / Noah BergerЎрмон ёнғини. Иллюстратив сурат.
Ўрмон ёнғини. Иллюстратив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2023
Oбуна бўлиш
Террорчилар Истанбулда теракт уюштирмоқчи бўлган вақтида тасодифан қўлга олинган.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Истанбулдаги савдо марказларидан бирида икки нафар шубҳали шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Hürriyet газетаси.
Хабарда айтилишига кўра, Истанбул ғарбидаги Байрампаша туманида жойлашган савдо марказларидан бирида фуқаро Д.Б.нинг сумкаси ўз-ўзидан ёниб кетган. Шубҳали воқеадан сўнг полиция уни ва шеригини ҳибсга олган.
Кейин аниқланишига кўра, қўлга олинганлар Курдистон ишчилар партияси жангарилари (Туркияда террорчи сифатида тан олинган ва фаолияти тақиқланган) бўлиб чиққан. Улар хориждан юборилган пул эвазига портловчи моддалар сотиб олишган ва уни дўконга ўрнатмоқчи бўлишган, лекин негадир сумка муддатидан аввал ёниб кетган.
Бундан ташқари, сўроқ пайтида қўлга олинганлар Султонгази туманидаги ўрмон боғига баъзи қурилмалар ўрнатганликларини ва улар қиздирилганда ўрмон ёнғинига сабаб бўлиши мумкинлигини хабар қилишган. Кейинроқ хавфсизлик кучлари уларни топиб, йўқ қилган.
Тез орада ўт қўйювчиларнинг бошқа шериклар ҳам Бахчелиэвлер туманидаги квартираларда қўлга олинди - жами 11 киши. Тинтувлар давомида камида 3,2 килограмм портловчи моддалар ва портловчи мосламаларни йиғиш учун ишлатилиши мумкин бўлган бошқа жисмлар ва элементлар топилди, деб ёзади газета.
Янгиликлар лентаси
0