Россияда хорижий юк ташувчилар учун жарималар жорий этилди — янги қонун

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПункт таможенного оформления на границе
Пункт таможенного оформления на границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2023
Oбуна бўлиш
Россияда оғир ва катта ўлчамли автотранспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 400 минг рублгача жарима белгиланди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Россияда автотранспортнинг ўлчов габаритлари чегарасидан чиққан хорижий юк ташувчилар учун янги жарималар жорий этилди. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган янги қонунда айтиб ўтилган. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинган.
Қонунга кўра, Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритади. Хусусан, рухсат этилган ўлчамлардан 10 см дан ортиқ бўлмаган транспорт воситасини ҳайдаш учун ҳайдовчига 100 минг рубль, 10 дан 20 см гача бўлган қиймат учун - 200 минг рубль, 20 дан 50 см гача - 300 минг рубль ва ундан кўп жарима солинади. 50 см дан ортиқ - 400 минг рубль.
Қонун эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0