Ҳилола Умарова сурхондарёлик мактаб директори ўз фаолиятини давом эттиришини айтди — видео

© Пресс-служба президента УзбекистанаҲилола Умарова
Ҳилола Умарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2023
Oбуна бўлиш
“Сурхондарёлик мактаб директори яна қамоқда” деган хабарларни вазир шахсан ўрганди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Сурхондарёдаги мактаб директори ўз иш фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёлик мактаб директори яна қамоқда” деган хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Ҳилола Умарова сурхондарёлик директор билан боғланди.
“Айни дамда Бухорода сафарда бўлиб турган вазиримиз Ҳилола Умарова сурхондарёлик директоримиз Умида опа билан боғландилар. Улар уйдалар ҳавотирга ўрин йўқ!”, дейилади хабарда.
Умарова ҳокимларни педагоглар фаолиятига аралашмай, мактаблардаги шарт- шароитларини яхшилашга эътибор қаратишга чақирди. Хабарда “Сурхондарёдаги мактаб директори ўз иш фаолиятини давом эттиради!”, дейилган.
“Бугун педагог ходимларнинг обрў ва нуфузини ошириш давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан эканлиги барчага маълум. Давлатимиз раҳбари томонидан барча маҳаллий ҳокимликларга мактабларни моддий-техник базасини яхшилаш ва мактаб жамоаси фаолият олиб бориши учун қулай инфратузилма яратиш вазифасини топширганлар. Давлатимизда бугун олиб бораётган таълим соҳаси ходимларини обрў ва нуфузини кўтариш каби устувор сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳар бир раҳбар ходим барча педагог ходимларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини, мактабда педагог ходимлар фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратишларини, мактабдаги маънавий муҳит, таълим сифати ва мазмуни билан боғлиқ ҳар қандай вазият эса вазирлик назоратида эканлигини эслатиб ўтмоқчиман”, дейди вазир.
Шунингдек Ҳилола Умарова мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳар бир педагог ходим давлат ҳимоясида эканлигини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилишганди. Қонун лойиҳасида педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар фаолиятининг асосий кафолатлари, уларнинг меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланмоқда.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилидан бошлаб мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилишини маълум қилганди. Яъни, ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0