Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

© Хокимият Ташкентской областиТошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори бўлди, дея хабар берди Бош прокуратура.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.
Янгиликлар лентаси
0