Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади — манзиллар

© Unsplash / Luis TostaСув жўмраги
Сув жўмраги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги айрим кўчаларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрининг айрим туманларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади, дея хабар берди “Veolia Energy Tashkent”.
Айтилишича, иситиш магистралидаги бузилишларни бартараф этиш ва жиҳозларни алмаштириш мақсадида, авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан бугун қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилди.
Иссиқ сув таъминоти тўхтатилган манзиллар:
Юнусобод тумани: Гидрометеорология маркази, 21-уй, Ирригация институти ётоқхонаси, Ниёзбек йўли, 18-квартал (4, 7, 8, 9, 10, 13, 14, 15, 15а, 17, 19, 19, 19а, 12, 22, 23, 24, 28-уйлар).
Мирзо Улуғбек тумани: Ҳ. Олимжон майдони, М-1 ва М-2 (қисман).
Чилонзор тумани: Чўпонота кўчаси, 8 ва 9-кварталлар (қисман), К. Шарқ, Гулистон, Алгоритм массивлари, Сўгалли ота кўчаси.
Учтепа тумани: 30, 31-квартал, Изза массиви, Тақачи, Раҳибабоев кўчалари.
"Авариявий ишлар соат 19.00 га қадар якунланишига қараб иссиқ сув таъминотини тиклаш босқичма-босқич амалга оширилади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентнинг Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим жойларида ҳам иссиқ сув таъминоти ўчирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0