Шавкат Мирзиёев Ашхободга боради — ташрифдан мақсад

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев. Архивное фото
Шавкат Мирзиёев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити бўлиб ўтиши ва саммитга тайёргарлик кўришни уч мамлакат ташқи ишлар вазирлари муҳокама қилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0