Суд муқаррар: Кўп хотинлик учун неча киши жазолангани маълум бўлди

© AP Photo / Ebrahim NorooziАф-онистонлик аёллар
Аф-онистонлик аёллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш учун 3 йилгача қамоқ жазосини олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2018−2022 йилларда кўп хотинлик учун 34 нафар эркак судланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди
Қайд этилишича, уларга тегишли жазо тайинланган.
“Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди”, - дейилади хабарда.
Жиноят кодексининг 126-моддасига биноан кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш базавий ҳисоблаш миқдори (ҳозирда 330 минг сўм)нинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Янгиликлар лентаси
0