https://sputniknews.uz/20230803/modi-putin-briks-sammiti-37558200.html
Моди Путин йўқлиги сабабли БРИКС саммитига бормайди — ОАВ
Моди Путин йўқлиги сабабли БРИКС саммитига бормайди — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган саммитда Россия номидан Лавров ва Песковлар иштирок этади.
2023-08-03T16:04+0500
2023-08-03T16:04+0500
2023-08-04T11:46+0500
дунёда
брикс (brics)
нарендра моди
владимир путин
саммит
жанубий африка республикаси (жар)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27898884_365:608:2798:1977_1920x0_80_0_0_c6420597439cf7678b97713e1ec0f0bd.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитида иштирок этмаслиги сабабли тадбирда шахсан иштирок этишдан бош тортди, деб хабар берди Ҳиндистон ҳукуматидаги манба РИА Новости агентлигига. Эслатиб ўтамиз, 22-24 август кунлари ЖАР пойтахти Йоханнесбургда BRICS давлат раҳбарлари конгресси бўлиб ўтади. Унда Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент матбуот котиби Дмитрий Песков иштирок этади. Аввалроқ эълон қилганидек, Владимир Путин саммитда видеоалоқа орқали иштирок этади.Бир кун олдин "Рейтер" Моди ҳам тадбирда онлайн иштирок этиш билан чекланиши мумкинлигини хабар қилган эди. Бундан ташқари, агентлик маълумотларига кўра, ассоциация аъзолари ўртасида унинг кенгайиши борасида қарама-қаршиликлар мавжуд: Россия ва Хитой бу масалани муҳокама қилишдан манфаатдор экани айтилади, Ҳиндистон эса бу ғояга шубҳа билан қарайди.БРИКС (BRICS) — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка давлатларидан иборат ташкилотдир. Айни дамда Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби камида 19 давлат ушбу иқтисодий блокка кириш истагини билдирган.
жанубий африка республикаси (жар)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27898884_734:602:2544:1960_1920x0_80_0_0_928a2c4472cb8034a275373dc4cd9f3d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жанубий африка республикаси brics брикс саммит россия путин моди ҳиндистон
жанубий африка республикаси brics брикс саммит россия путин моди ҳиндистон
Моди Путин йўқлиги сабабли БРИКС саммитига бормайди — ОАВ
16:04 03.08.2023 (янгиланди: 11:46 04.08.2023) Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган саммитда Россия номидан Лавров ва Песковлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитида иштирок этмаслиги сабабли тадбирда шахсан иштирок этишдан бош тортди, деб хабар берди Ҳиндистон ҳукуматидаги манба РИА Новости агентлигига.
“Саммитда Ҳиндистон вице-президенти ёки ташқи ишлар вазири иштирок этади”, — деди манба.
Эслатиб ўтамиз, 22-24 август кунлари ЖАР пойтахти Йоханнесбургда BRICS давлат раҳбарлари конгресси бўлиб ўтади. Унда Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент матбуот котиби Дмитрий Песков иштирок этади. Аввалроқ эълон қилганидек, Владимир Путин саммитда видеоалоқа орқали иштирок этади.
Бир кун олдин "Рейтер" Моди ҳам тадбирда онлайн иштирок этиш билан чекланиши мумкинлигини хабар қилган эди. Бундан ташқари, агентлик маълумотларига кўра, ассоциация аъзолари ўртасида унинг кенгайиши борасида қарама-қаршиликлар мавжуд: Россия ва Хитой бу масалани муҳокама қилишдан манфаатдор экани айтилади, Ҳиндистон эса бу ғояга шубҳа билан қарайди.
БРИКС (BRICS) — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка давлатларидан иборат ташкилотдир. Айни дамда Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби камида 19 давлат ушбу иқтисодий блокка кириш истагини билдирган.