https://sputniknews.uz/20230803/fargona-taksi-oynasi-sindirish-javobgarlik-37543156.html
Фарғонада такси ойнасини синдирган шахс жавобгарликка тортилди — видео
Фарғонада такси ойнасини синдирган шахс жавобгарликка тортилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона шаҳрида такси ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, автомашина ойнасини синдирган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган икки нафар шахснинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
2023-08-03T10:47+0500
2023-08-03T10:47+0500
2023-08-03T11:08+0500
жамият
ўзбекистон
фарғона
такси
жавобгарлик
иив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15657143_0:0:2788:1569_1920x0_80_0_0_19ca9249c9b902acd41dc3e27fa202ff.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Фарғона шаҳрида такси ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, автомашина ойнасини синдирган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган икки нафар шахснинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Аниқланишича, 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. “Яндекс” такси буюртма қилган. Ҳайдовчи буюртмани қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги “Cobalt” русмли автомашинасида С.Темур кўчасига етиб келган.Бироқ фуқаро Ш.С. ҳайдовчининг телефон аппарати ўчиб қолганлигидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашган. Кейин автомашина ойналарини тош билан уриб синдириб юборган.Ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, такси мижози қўлга олинган. Видео хабардаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.Жиноят кодексининг 277-моддасига кўра, безорилик, яъни уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15657143_286:0:2657:1778_1920x0_80_0_0_77c5c4b5e9c4cc4e22c237e7f4f6b2af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона такси ойна синдириш шахс жавобгарлик иив
фарғона такси ойна синдириш шахс жавобгарлик иив
Фарғонада такси ойнасини синдирган шахс жавобгарликка тортилди — видео
10:47 03.08.2023 (янгиланди: 11:08 03.08.2023) Гумонланувчи мазкур ҳолатни "қизишиб кетдим" деб изоҳлаган.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Фарғона шаҳрида такси ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, автомашина ойнасини синдирган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда
Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган икки нафар шахснинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. “Яндекс” такси буюртма қилган. Ҳайдовчи буюртмани қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги “Cobalt” русмли автомашинасида С.Темур кўчасига етиб келган.
Бироқ фуқаро Ш.С. ҳайдовчининг телефон аппарати ўчиб қолганлигидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашган. Кейин автомашина ойналарини тош билан уриб синдириб юборган.
“Қизишиб кетдим. Бир биримизни тушунмадик. Жамоат жойида қонунни бузганим учун жавоб бериб ўтирибмиз. Пушаймонман. Ҳаммадан узр сўрайман. Бошқа қайтарилмайди”, - дейди гумонланувчи.
Ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, такси мижози қўлга олинган. Видео хабардаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
“Ҳолат юзасидан ушбу гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, Жиноят процессуал кодекснинг 221- моддаси тарибида ушланган. ИИО ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, - дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шарипов.
Жиноят кодексининг 277-моддасига кўра, безорилик, яъни уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
билан жазоланади.