Абдусатторов Жаҳон кубогида дуранг қайд этди — навбатдаги партия кутилмоқда

Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Нодирбек Абдусатторов туркиялик Вахап Саналга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда туркиялик рақиби билан дуранг ўйнади.
Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида кўплаб фаворитлар ғалаба қозонишган бўлса-да, уларнинг кўпчилиги дуранг натижа билан якунланди.
FIDE маълумотларига кўра, кеча дунёнинг энг кучли шахматчилари Жаҳон кубогида илк ўйинларини ўтказишди. Мусобақада кучли 50 нафар, аёллар гуруҳида эса кучли 25 нафар шахматчилар иштирок этди.

"Ўз рейтинги ва ютуқларига кўра кучли фаворит бўлишларига қарамай, дунёнинг кўплаб топ ўйинчилари қийин кунларни бошдан кечиришди ва дуранг билан кифояланишга мажбур бўлишди", дейилади FIDE хабарида.

Шундай қилиб, Нодирбек Абдусатторов туркиялик Вахап Саналга қарши ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди. Бугун 2-партия ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда жаҳон кубоги ўтказилмоқда. Кеча мусобақанинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. 30 июль-24 август кунлари давомида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон кубоги умумий соврин жамғармаси 1,8 млн доллар.
Янгиликлар лентаси
0