Тошкентдаги мактабда ёнғин содир бўлди – видео

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиФВВ ходими, архив сурат
ФВВ ходими, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Ёнғин натижасида 50-сонли мактабнинг 2-қаватининг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ёнғин бугун, 2 август куни, соат 11:43 да туманнинг Истиқлол кўчасида жойлашган 50-сонли мактабнинг 2-қаватида содир бўлган.
2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.
Таъкидланишича, ёнғин натижасида 2-қаватнинг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ФВВ ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқлаётганини қўшимча қилган.
Янгиликлар лентаси
0