Тошкентнинг айрим кўчаларида газ таъминоти вақтинча ўчирилди — манзил

© Sputnik / Павел ЛисицынГаз плитаси
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Сергели ва Яшнобод туманларидаги айрим кўчаларда соат 10:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Сергели ва Яшнобод туманларидаги айрим кўчаларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди, дея хабар берди “Ҳудудгазтаъминот”.
Сергели тумани, Қумариқ кўчаси, “Юқори Дархон” МФЙ Наврўз ва Дилхуш кўчаларида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Аҳоли истеъмолчилар:
Учувчилар мавзесидаги кўп қаватли 34 та уйлардаги 1100 та хонадон;
“Қумариқ” МФЙда кўп қаватли 4 та уйлар 42 та хонадон, 1199 та ерли хонадон;
“Олтин водий” МФЙда кўп қаватли 12 та уйлар 48 та хонадон, 527 та ерли хонадон;
“Юқори Дархон” МФЙ Наврўз ва Дилхуш кўчаларида 345 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар:
Учувчилар ва Қумариқ кўчаларида жойлашган 6 та;
“Қумариқ” МФЙдаги хар хил турдаги 28 та;
“Олтин водий” МФЙдаги хар хил турдаги 27 та;
“Юқори Дархон” МФЙ Наврўз ва Дилхуш кўчаларида худудида 4 та улгуржи истеъмолчилар.
Шунингдек, Яшнобод тумани “Миришкор” ҳамда “Олмос” МФЙларда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Аҳоли истеъмолчилар:
“Миришкор” МФЙ ҳудудидаги ерли хонадонлар 510 та;
“Олмос” МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонлар 36 та.
Улгуржи истеъмолчилар:
“Миришкор” МФЙ ва “Олмос” МФЙ ҳудудидаги улгуржи истеъмолчилар.
Янгиликлар лентаси
0