Мирзиёев Оҳангаронда электротехника саноати зонасини ташкил этишни таклиф қилди
17:12 02.08.2023 (янгиланди: 19:00 02.08.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятий в СЭЗ "Ангрен"
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Оҳангаронда электротехника саноати зонасини ташкил этишни таклиф қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
Қайд этилишича, мазкур иқтисодий зона 2012 йилда ташкил этилган. У Ангрен шаҳри, Оҳангарон шаҳри ва тумани, Бекобод шаҳрининг бир қисмини қамраб олган. Бугун ушбу зонада 76 та корхона, уларда 11 мингдан зиёд аҳоли ишламоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
Улардан бири – “Premier elektrotech” масъулияти чекланган жамиятининг 23 миллион долларлик лойиҳаси. Ўтган йили декабрда ишга тушган бу корхона йилига 100 минг дона кир ювиш машинаси ва 200 минг дона совутгич ишлаб чиқариш ҳамда 1 миллион долларлик экспорт қуваатига эга. 350 киши иш билан таъминланган.
Бу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, уни кенгайтириш учун қурилиш олиб борилмоқда. Иккинчи босқич шу йил декабрда фойдаланишга топширилади ва иш ўринлари 450 тага етади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
“Жамият томонидан, шунингдек, телевизор, кондиционер каби бошқа маиший техникалар ҳам ишлаб чиқарилади. Рақобатбардош бу маҳсулотлар МДҲ мамлакатларига экспорт қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Мирзиёев Оҳангаронда тайёр саноат инфратузилмаси борлиги, бу хорижий инвестициялар жалб этиш учун катта имконият эканини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
“Шу каби корхоналарни кенгайтириш мақсадида электротехника саноати зонасини ташкил этиш таклифи билдирилди”, дейилган хабарда.
Оҳангарон металл қувурлар заводининг жойи беш йил олдин унумсиз дала эди. 2018 йилдан бошлаб саноат мажмуаси барпо этилди. 49 миллион долларлик бу лойиҳа учун ускуналар Туркиядан олиб келинди. Йиллик 205 минг тонна металл маҳсулотлар тайёрлаш қуввати яратилиб, 250 та иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг 6 ойида қарийб 4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
“Silk plast quality” корхонасида йилига 13 минг тонна полимер қувурлар ва фитинг маҳсулотлари тайёрланади. 78 кишининг бандлиги таъминланган.
Давлат раҳбари шу ерда “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирди. Янги лойиҳаларни шакллантириш, аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида яна 42 та лойиҳа бўйича ишлар бошланган. Уларда 5 мингдан зиёд иш ўрни очилади.