https://sputniknews.uz/20230801/vengriya-engil-atletika-jch-ozbekiston-37444163.html
Ўзбекистонлик спортчилар Венгриядаги енгил атлетика бўйича ЖЧда иштирок этади — рўйхат
Ўзбекистонлик спортчилар Венгриядаги енгил атлетика бўйича ЖЧда иштирок этади — рўйхат
Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси қатнашишини тасдиқлади.
2023-08-01T11:00+0500
2023-08-01T11:00+0500
2023-08-01T11:00+0500
спорт
ўзбекистон
венгрия
енгил атлетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28595339_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5e44fd2634cc484c6a93c0975aef48f7.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Венгрияда бўлиб ўтадиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан 5 нафар спортчи иштирок этади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Венгриянинг Будапешт шаҳрида 19-27 август кунлари енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси қатнашишини тасдиқлади.Унга кўра, Екатерина Воронина етти кураш, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш, Анвар Анваров узунликка сакраш, Сафина Садуллаева баландликка сакраш, Екатерина Тунгускова марафон югуриш дастурларида ўз омадларини синаб кўришади.Ўзбекистондан мусобақада қуйидаги саналарда чиқишади:Беллашувлар давомида спортчилар Париж-2024 нормативларини бажаришса, Олимпиада йўлланмаларини ҳам қўлга киритишлари мумкин.
ўзбекистон
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28595339_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_a5ff5f66d309b908dd3c5ce7bd3c1671.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
венгрия енгил атлетика жч ўзбекистон спортчилар
венгрия енгил атлетика жч ўзбекистон спортчилар
Ўзбекистонлик спортчилар Венгриядаги енгил атлетика бўйича ЖЧда иштирок этади — рўйхат
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси қатнашишини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Венгрияда бўлиб ўтадиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан 5 нафар спортчи иштирок этади, дея хабар берди
Миллий олимпия қўмитаси. Венгриянинг Будапешт шаҳрида 19-27 август кунлари енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси қатнашишини тасдиқлади.
Унга кўра, Екатерина Воронина етти кураш, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш, Анвар Анваров узунликка сакраш, Сафина Садуллаева баландликка сакраш, Екатерина Тунгускова марафон югуриш дастурларида ўз омадларини синаб кўришади.
Ўзбекистондан мусобақада қуйидаги саналарда чиқишади:
19 август: Екатерина Воронина (100 метрга тўсиқлар оша югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш ва 200 метрга югуриш), Шарифа Давронова (саралаш);
20 август: Екатерина Воронина (узунликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш);
21 август: Шарифа Давронова (финал);
23 август: Анвар Анваров (саралаш);
24 август: Анвар Анваров (финал);
25 август: Сафина Садуллаева (саралаш);
26 август: Екатерина Тунгускова (финал);
27 август: Сафина Садуллаева (финал).
Беллашувлар давомида спортчилар Париж-2024 нормативларини бажаришса, Олимпиада йўлланмаларини ҳам қўлга киритишлари мумкин.